Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Херсон вилоятида Украина разведкасининг икки ходими қўлга олинди

Таъкидланишича, Украинанинг икки зобити Андреевка йўналишида қўлга олинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармасининг икки зобити Херсон вилоятининг Андреевка йўналишида қўлга олинди. Бу ҳақда Херсон вилояти маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Херсондаги ҳозирги вазият: танклар билан қўллаб-қувватланган тактик гуруҳлар ёрдамида укронацистлар бизнинг бўлинмаларимизнинг Борозенское йўналишидаги туташган жойини ёриб ўтишга ҳаракат қилишди, қаршилик кўрсатилди ва улар орқага чекинди. Икки зобит Андреевка йўналишида қўлга олинди. Сўроқдан видео кутилмоқда”, - деб ёзди Стремоусов.

Маълумот ўрнида, октябрь ойи бошида Украина қўшинлари Херсон вилоятининг шимолий қисмидаги аҳоли пунктларини эгаллашга уриниб, қарши ҳужумга ўтди. Расмийлар уларнинг олдинга силжишига тўсқинлик қилингани ҳақида хабар берди. Украина армияси бу йўналишда катта йўқотишларга дуч келган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
ЛХРда 4 та Украина қўпорувчи гуруҳи йўқ қилинди