Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги махсус ҳарбий операция чоғида Марказий ҳарбий округининг “Ураган” залп билан ўт очувчи реактив тизимлари иши акс этган видео кўрсатди.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.