Украина “Турк оқими”ни портлатишга уринган – Путин

Россия президенти Украинани “Турк оқими” газ қувурининг участкаларидан бирини портлатишга уринганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Киев режими “Турк оқими” газ қувурининг участкаларидан бирини портлатиб юборишга уринган. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан бўлиб ўтган йиғилишда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Мамлакатимизнинг электр энергетика объектлари ва газ транспорти инфратузилмасига қарши бир қатор террористик хуружлар ҳамда шунга ўхшаш жиноятларга уринишлар, жумладан, "Турк оқими" газ қувурининг участкаларидан бирини портлатишга уринишлар содир этилган. Буларнинг барчаси объектив маълумотлар билан исботланган, шу жумладан, қўлга олинган ушбу терактлар ижрочиларининг кўрсатмалари”, - деди Путин.

Унинг эслатишича, Россия вакилларига Болтиқ денгизи туби бўйлаб ўтадиган халқаро газ ташиш тизимлари портлашлари ва вайрон бўлиш сабабларини текширишга рухсат берилмаган.
“Аммо биз барчамиз бу жиноятдан энг кўп фойда кўрган одамни яхши биламиз”, - деди Россия президенти.
Унинг сўзларига кўра, умуман олганда “Киев режими ўз ҳаракатлари билан ҳақиқатда ўзини халқаро террорчилик гуруҳлар, энг жирканч гуруҳлар билан бир даражага қўйган”.
"Бу каби жиноятларни жавобсиз қолдиришнинг иложи йўқ", - деди Путин.
Россия федерал хавфсизлик хизмати 22 сентябрь куни Туркия ва Европани энергия билан таъминловчи нефть ва газ иншоотида Украина махсус хизматлари томонидан содир этилган терактнинг олди олингани ҳақида маълум қилди. Ушбу объектнинг номи эълон қилинмади.