Татаристон раҳбари Ўзбекистонга келди

Минниханов ташрифи доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ҳам режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди ва ташрифини Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев билан учрашувдан бошлади, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Рустам Минниханов прибыл в Узбекистан
“Ўзаро савдо муносабатларни янги даражага олиб чиқишнинг уддасидан чиқдик. Бугунги кунда Россия Ўзбекистон иқтисодиётида асосий савдо ҳамкори ва бош инвестори сифатида эгаллаб турган юксак мақом бунинг далилидир”, - деди Солиев.
Ўз навбатида, Минниханов ўзаро ҳамкорликнинг салоҳияти юқори экани ва ўзаро товар айирбошлашни 1 миллиард долларга етказиш кераклигини таъкидлади.
“Биз сиз ишлаб чиқараётган товарлар рўйхатини диққат билан ўрганиб чиқамиз. Биз сиз билан фаол ҳамкорлик қиламиз. Ҳамкорлигимиз салоҳияти юқори. Ўзаро товар айирбошлашни 1 миллиард долларга етказиш зарур”, - деди Татаристон раҳбари.
Рустам Минниханов Жиззах шаҳрида Қозон федерал университетининг Жиззах филиалининг очилиш маросимида иштирок этади ва президент мактабига боради.
Шунингдек, Минниханов ташрифи доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув режалаштирилган.
Бундан ташқари, Татаристон раҳбари Ангрендаги "Биринчи резинотехника заводи" МЧЖ шина заводи, Тошкентдаги INNO технопаркида бўлади.
2021 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги товар айланмаси қарийб 200 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилга қараганда 23,5 фоизга кўпроқ. 2022 йилнинг биринчи ярмида ўзаро савдо кўрсаткичлари 114 миллион долларни ташкил этган.