Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҚК Украинанинг Николаев-Кривой Рог йўналишидаги ҳужумини қайтарди

Украина қуролли кучлари Николаев-Кривой Рог йўналишида катта йўқотишларга дуч келди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Николаев-Кривой Рог йўналишида Украинанинг учта батальон тактик гуруҳи ва хорижий ёлланма аскар бўлинмаларининг ҳужумини қайтарди — 60 дан ортиқ жангари, 9 та танк, 16 та зирҳли техника, 17 та автомобиль йўқ қилинди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“Украина қуролли кучлари Николаев-Кривой Рог йўналишида Херсон вилоятидаги Брускинское, Безименное, Садок ва Суханово аҳоли пунктлари йўналишларида учтагача батальон тактик гуруҳлари ва хорижий ёлланма аскарларнинг бўлинмалари билан ҳужумкор операцияларни ўтказди. Россия қўшинларининг фаол ҳаракатлари душманнинг дастлабки позицияларига қайтарди. Украина Қуролли кучларининг кун давомида ушбу йўналишдаги йўқотишлари 60 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, 9 та танк, 16 та зирҳли жанговар техника ва 17 та автомобилни ташкил қилди”, - дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.