Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия 30 йилдан бери мулоқотга интилмоқда – Володин

Россия Давлат думаси спикери Москва 30 йилдан бери мулоқот олиб бораётганини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Россия ҳар доим тинчликка интилади, 30 йил давомида у мулоқотда бўлди, аммо озод қилинган ҳудудлардаги референдумлар билан боғлиқ вазиятда бошқа йўл қолмаганди. Бу ҳақдаРоссия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин “Россия-1” телеканали дастурида маълум қилди.

“Биз доимо тинчликка интиламиз, ахир, қаранг: нафақат мана саккиз йил, балки ўттиз йил давомида биз мулоқотда бўлдик, ишонтирдик, гапирдик... Умидсизлик шароитида эса қарорлар қабул қилинди... ўнлаб йиллар давом этди, ўтказдик, шу йўлни босиб ўтдик. Бошқа йўл йўқ”, - деди у журналист Павель Зарубиннинг “шу саккиз йилни кутиш” зарурлиги ҳақидаги саволига жавоб берар экан. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирди.

23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган.
30 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин ва ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье раҳбарлари Россия таркибига янги ҳудудларни қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни имзолашди.
3 октябрь куни Россия Давлат думаси, 4 октябрь куни эса Россия Федерал Мажлиси Федерация кенгаши бу шартномаларни ратификация қилди.
5 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларини Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги тегишли қонунларни имзолади.