Путин Украина Курск АЭСга қарши 3 та теракт уюштирганини маълум қилди

Россия президентининг таъкидлашича, Киевда Курск атом электр станциясига қарши содир этилган терактларнинг жиддий оқибатларининг олди олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Украина Курск атом электр станциясига қарши учта теракт содир этиб, электр узатиш линияларига зарар етказганини маълум қилди.

“Украина махсус хизматлари Россиядаги Курск атом электр станциясига қарши учта террорчилик ҳаракатини амалга ошириб, электр станциясининг юқори волтли линияларига бир неча бор зарар етказди”, - деди у Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан учрашувни очар экан.

Путиннинг таъкидлашича, Киевда Курск атом электр станциясига қарши содир этилган терактларнинг жиддий оқибатларининг олди олинди.
“Учинчи марта содир этилган шундай теракт натижасида бирданига учта ана шундай линияга шикаст етди. Кўрилган чоралар билан зарар қисқа вақт ичида бартараф этилди, жиддий оқибатларга йўл қўйилмади”, - деди Путин.