ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Агар Украина ҳукумати Россия ҳудудида теракт уюштиришга бўлган уринишларини давом эттирса, Россиянинг жавоби қатъий бўлади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Бизнинг ҳудудларимизда теракт уюштиришга бўлган уринишлар давом эттирилса, Россия томонидан жавоблар қатъий бўлади ва ўз кўлами билан Россия Федерациясига туғдирилаётган хавф даражасига мувофиқ бўлади. Бу борада ҳеч кимнинг шубҳаси бўлмаслиги лозим”, - деди Путин мамлакат Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан йиғилишда.
Йиғилишда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия президенти ва Хавфсизлик кенгаши аъзоларида Украинадаги ҳарбий, алоқа ва энергетика объектларига эрталаб берилган зарбалар натижалари ҳақида маълумот берди.
Путин Украина ҳудудидаги бундай объектларга оммавий зарба Киев режимининг жиноятларига жавоб тариқасида берилганини маълум қилди.