ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Баҳрайннинг Манама шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Нигора Абдуллаева 2 та бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, аёллар ўртасида -55 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Нигора Абдуллаева даст кўтариш машқида 87 кг билан учинчи, силтаб кўтаришда эса 106 кг билан тўртинчи натижани қайд этган.
“Икки курашдаги 193 кг ҳамюртимизга якунда шоҳсупанинг учунчи поғонасидан жой олишига кифоя қилди. Шу тариқа, бугун терма жамоамиз ғазнаси яна 2 бронза медали билан бойиди”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Осиё чемпионатида айни вақтда ўзбекистонликлар ҳисобида 3 та бронза медал бор.