Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

АҚШ Украинадаги можарога ҳақиқий муносабатини кўрсатди — NI

Мақолада қайд этилишича, Америка Қўшма Штатлари Москва ва Киев ўртасидаги можаро ҳаддан ташқари узоққа бориши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Америка Қўшма Штатларида Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Россияга қарши “олдиндан зарба бериш” ҳақидаги баёноти қўллаб-қувватланмади, чунки улар можаро кенг кўламли урушга айланиб кетишини хоҳламайди. Бу ҳақда “The National Interest” нашри учун Марк Эпископос ёзмоқда.
Оқ уй Украинага катта сармоя киритган бўлса-да, ядровий кучайиш ва можаронинг Европа қитъасида кенгроқ анъанавий урушга айланиб кетишининг олдини олиш учун қатъий ҳарбий ва сиёсий чегараларни ўрнатди”, дейилади хабарда.
Мақолада қайд этилишича, Украинанинг мақсадларига қарамай, Қўшма Штатлар Москва ва Киев ўртасидаги можаро ҳаддан ташқари узоққа бориши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
Шу ҳафта Зеленский Австралиянинг Лоуи институтида видеоалоқа орқали нутқ сўзлади ва Ғарбни “Москва ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолини истисно қилишга” чақирди.
Бунинг учун, Шимолий Атлантика альянси профилактик ҳаракат қилиши керак, деди у. Кейинроқ Зеленскийнинг идораси “олдиндан зарба бериш” деганда у санкцияларни назарда тутганини тушунтирди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украина давлати раҳбарининг баёнотини жаҳон урушини бошлашга чақириш деб атади ва бундай можаро юзага келган тақдирда оқибатлари даҳшатли ва олдиндан айтиб бўлмайдиган бўлишини эслатди.