Қаршида халқаро тиббиёт университети очилиши мумкин

Бакалавриатни тамомлаган талабалар Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт кадрлари танқис бўлган тиббиёт муассасаларида беш йил ишлаб бериши мажбурий ҳисобланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Қашқадарё вилоятида Қарши халқаро тиббиёт университети ташкил этилиши кутилмоқда. Бу ҳақида Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Вазирлар Маҳкамасининг "Қарши халқаро тиббиёт университети"ни ташкил этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Туркия ҳамкорлигида Қарши шаҳрида нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Қарши халқаро тиббиёт университетини ташкил этилади.
Университетда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.
Университетга бакалавриат дастури бўйича "Даволаш иши", "Педиатрия иши", "Стоматология", "Фармация иши" таълим йўналишларига тўлов-шартнома асосида 400 киши қабул қилинади.
Бакалавриатни тамомлаган талабалар Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт кадрлари танқис бўлган тиббиёт муассасаларида беш йил ишлаб бериши мажбурий ҳисобланади.
Университет ўз имкониятларидан келиб чиқиб, белгиланадиган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра маҳаллий ва хорижий фуқароларни тўлов-шартнома шартлари асосида ўқишга қабул қилиши мумкин.