Ўзбекистонга 9 ойда қанча сайёҳ келди

Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ қўшни мамлакатлар ва Россиядан келмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3,6 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,5 млн нафарга ёки 3,2 бараварга ошган.
Энг кўп сайёҳ Қозоғистон (1,076 млн), Қирғизистон (952,1 минг), Тожикистон (950,3 минг) ва Россиядан (395,1 минг нафар) келган.
Бундан ташқари, тўққиз ойда Туркия (53,3 минг), Жанубий Корея (13,3 минг), Германия (13,5 минг), AҚШ (9,8 минг), Ҳиндистон – 9,3 минг ва Франция (8,3 минг нафар) фуқаролари Ўзбекистоннинг диққатга сазовор кўриб кетишган.
Бу йил туризм учун пандемиядан кейин қайта тикланиш даври бошланди. Ўзбекистон ҳукумати келгуси йилда 7 миллион хорижий ва 12 миллион маҳаллий туристларни жалб қилиш, туризм экспортини 2 миллиард долларга етказишни режалаштирган.
Қорақалпоғистон, Хоразм ва Бухорода туризмни ривожлантириш учун қандай чоралар кўрилади