Мактаб ўқувчилари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйинининг якуний босқичи бошланди

Ғолиблар ОТМларга тўлов-контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. “Заковат” интеллектуал ўйинининг якуний Республика босқичи бошланди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Бугун, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг якуний Республика босқичи бошланди.
Унда ҳар бир ҳудуддан 3 та (ҳар бир жамоада 6 нафардан иштирокчи) жами 42 та жамоа ғолиблик учун беллашади.
Айтилишича, ғолиблар ОТМларга тўлов-контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади.
Ғолибларга қуйидаги миқдорда йил давомида “Заковат” стипендияси тўлаб берилади:
1-ўрин учун БҲМнинг 5 баравари;
2-ўрин учун БҲМнинг 4 баравари;
3-ўрин учун БҲМнинг 3 баравари.
1 / 3
2 / 3
3 / 3