ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Луганск халқ республикасида (ЛХР) тўртта Украина қўпорувчи разведка гуруҳи аниқланиб йўқ қилинди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
“Луганск халқ республикасининг Нововодяное, Кармазиновка ва Макеевка аҳоли пунктлари ҳудудида тўртта Украина қўпорувчи разведка гуруҳи аниқланиб, артиллерия қуроли билан йўқ қилинди. 17 нафар жангари, йирик калибрли пулемёти бўлган иккита пикап ва битта автомобиль яксон қилинди”, - дейилади хабарда.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифасини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.