ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Энергия инқирози туфайли умидсиз бўлган европаликлар дунёдаги энг қадимги иситиш ёқилғисига қайтишмоқда, немислар эса ҳаттоки Иккинчи жаҳон уруши акс-садоларини эсламоқда. Бу ҳақида РИА новости “Bloomberg”га таяниб хабар берди.
Берлинда инқироз Иккинчи Жаҳон урушидан кейин вайронагарчилик акс-садоларини келтириб чиқармоқда.
Ёқилғи етишмовчилиги сабабли, аҳоли иситиш учун Тиргартен марказий боғидаги деярли барча дарахтларни кесиб ташлади.
Шунингдек, аҳоли от гўнгидан ёқилғи сифатида фойдаланишга қизиқа бошлади, дейилади хабарда.
Францияда ёғоч гранулалари нархи қарийб икки бараварга ошиб, бир тоннаси 600 еврога етди. Аҳоли ўртасида дунёдаги энг асосий ёқилғини сотиб олиш бўйича ваҳима аломатлари пайдо бўлди.
Венгрия ёқилғи гранулалар экспортини тақиқлади, Руминия эса олти ой давомида ўтин нархини чеклади. Айтилишича, айни пайтда, ёғочли печлар етказиб бериш учун бир неча ой вақт кетиши мумкин.
Россиянинг Украинани демилитаризация қилиш ва деназиялаштириш бўйича махсус операцияси бошланганидан сўнг, Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Россиянинг юзлаб миллиард долларлик активлари музлатиб қўйилди, Эвропа Иттифоқи аллақачон еттита чеклов чораларини, жумладан кўмир ва нефтга эмбаргони қабул қилди.
Бироқ Европа мамлакатлари аҳолиси аллақачон озиқ-овқат, ёқилғи ва электр энергияси нархининг сезиларли ўсишига дуч келган ва ҳукумат энергетика инқирози туфайли тежамкорлик чораларини жорий этишга мажбур.