Футзал: Ўзбекистон Осиё кубогида 3-ўринни қўлга киритди - фото, видео

Кувайтда ўтаётган футзал бўйича Осиё кубогининг 3-ўрин учун кечган баҳси якунига етди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Футзал бўйича ўтказилган Осиё кубогида Ўзбекистон миллий жамоаси 3-ўринни эгаллади. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Кувайтда ўтаётган футзал бўйича Осиё кубогининг 3-ўрин учун кечган баҳси якунига етди.
Унда, Таиландга қарши кечган учрашувда ўзбекистонликлар рақибни йирик 8:2 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари турнирни 3-ўринда якунлашди ва футзалда Осиёнинг 3-жамоаси бўлиб қолишди.
1 / 9
2 / 9
3 / 9
4 / 9
5 / 9
6 / 9
7 / 9
8 / 9
9 / 9