ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Россияга қарши санкциялар масалада Европа мамлакатларининг ягона позицияни эгаллашлари борган сари мушкил бўлиб бормоқда. Бу ҳақда Эстония бош вазири Кая Каллас маълум қилди.
“Санкция қўллаш борган сари мушкул бўлиб бормоқда. Биз санкция жорий этишимиз мумкин бўлган кам соҳа қолди”, - деди Каллас “The Daily Telegraph” нашрига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, бу Европа учун муаммодир.
Ғарб Украина туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, бу эса Европа ва Қўшма Штатларда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.