ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманидан милоддан аввалги III-II асрга тегишли ҳарбий истеҳком топилди. Бу ҳақида Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Ушбу археологик топилма Паст Дарғом туманнинг Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган “Қўй тепа” тепалиги ўрнидан топилди.
Ҳарбий истеҳком
© Маданий мерос агентлиги
Илмий қидирув жараёнида олимлар ҳудуддан қалъа деворлари, катта кўза, коса, кичик ҳайкалча, муҳр каби ноёб топилмалар топишган.
Олимларнинг таъкидлашича, ушбу тарихий объект ташқи душманлардан ҳимояловчи ҳарбий истеҳком бўлган.
Ҳарбий истеҳком
© Маданий мерос агентлиги
Қайд этилишича, Паст Дарғом тумани ҳокимлиги томонидан тепаликни ташқи таъсир, ёмғир, қорлардан ҳимоя қилиш учун тарихий объект устига темир панжара ўрнатилиб, усти тўлиқ ёпилади.