ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Бугун Самарқандда триатлон бўйича " 2022 Asian Triathlon Cup Samarkand” Осиё кубоги баҳслари бошланди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Самарқанд эшкак эшиш каналида биринчи марта триатлон (сузиш, велоспорт, югуриш) баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Триатлон бўйича Осиё кубоги
© Zarnews
Мусобақанинг очилиш маросимида Спортни ривожлантириш вазири А.Икрамов, Ўзбекистон Республикаси хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерасияси раиси В.Маҳмудов ва вилоят ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқди.
Шундан сўнг, 30 давлатдан келган 70 нафар профессионал спортчи триатлоннинг классик йўналиши - очиқ ҳавзада 1,5 километрга сузиш, 40 километрга велопойга, 10 километрга югуриш баҳсларига киришди.
Триатлон бўйича Осиё кубоги
© Zarnews
Эслатиб ўтамиз, 8-9-октябрь кунлари Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуаси атрофида 30дан ортиқ мамлакатнинг 70 нафар атлети Париж-2024 олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини қўлга киритиш учун беллашади.