Россияда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 53 мингга етди

Россия Фан ва олий таълим вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасаларида нечи нафар Ўзбекистон фуқароси таълим олаётганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Тошкентда Россиянинг яна бир олий ўқув юрти Қозон федеральуниверситетининг (ҚФУ) филиали очилади. Бош университет сингари, филиал ҳам Россия Фан ва олий таълим вазирлиги қошида бўлади. Биринчи ўқув йилида улар 330 нафар талабани қабул қилишни режалаштирган.
Sputnik мухбирига Россия Фан ва олий таълим вазирлигида маълум қилинишича, Россия олий ўқув юртларида, шу жумладан уларнинг хорижий филиалларида жами 53 минг Ўзбекистон фуқароси таълим олмоқда.
Шундан 11 минг 734 нафар талаба бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан ўқимоқда.
Шу билан бирга, 10 060 нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролари билан тенг шароитда олий ўқув юртларига ўқишга кирди, 1674 нафарига эса Россия ҳукумати квотаси берилган.
Яна 41 297 нафар ўзбекистонлик Россия олий ўқув юртларида шартнома асосида таҳсил олмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Россия олий ўқув юртлари филиаллари сони бўйича етакчи ҳисобланади. Ҳозирда республикада ўз филиалларини очган университетлар орасида Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети, Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети, Менделеев номидаги Россия кимё-техника университети, Герцен давлат педагогика университети, ВГИК, МИСиС филиаллари, Москва муҳандислик-физика институти ва Москва давлат халқаро муносабатлар институти бор.