Қрим кўпригидаги ФВ ҳақида нималар аниқланди

Айни дамда Қрим кўприги орқали транспорт ҳаракат тўхтатилган, лекин бугундан бошлаб паром қатнови йўлга қўйилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Бугун тонг соат 06:00 да Қрим кўпригида фавқулодда ҳолат содир бўлган эди. Унинг оқибатида кўприкнинг автомобил йўли қисман вайрон бўлган эди. РИА Новости хабарига асосан.
Дастлабки маълумотларга кўра, тонг соат 06:07да кўприк устида юриб кетаётган юк машинаси портлатиб юборилган. Бу ҳақда Россия миллий аксилтеррор қўмитаси маълум қилди.
Портлаш оқибатида паралел йўлда ҳаракатланаётган юк поезднинг 7 та ёқилғи цистернаси ёниб кетган. Айни дамда темирйўл вагонларида ёнғин ўчирилган.
Керчдан Тамангача бўлган автомобил кўпригининг 2 та оралиқ қисми қулаган, битта йўналиши зарарланмаган.
Ҳозиргача аниқланган маълумотларга кўра, қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Фавқулодда вазият бўйича имкон қадар тез экспертиза ўтказилади ва ҳолатнинг аниқ сабаблари маълум бўлади.
Айни дамда Қрим кўприги орқали транспорт ҳаракат 31 октябрга қадар тўхтатилган, лекин бугундан бошлаб паром қатнови йўлга қўйилади.
Ушбу фавқулодда ҳолат юзасидан Владимир Путин ҳукумат комиссиясини тузишни топширди.
Россия Тергов қўмитаси жиноий иш қўзғатди.
Маълумот учун, сўнгги йиллар давомида Украина расмийлари томонидан Қрим кўпригини портлатиб юбориш тўғрисидаги баёнотлар бир неча бор эшитилган эди. Хусусан Украина Радаси депутати Алексей Гончаренко томонидан.
НАТОнинг Европадаги собиқ бош қўмондони Филип Бридлав ҳам Украина Қуролли кучларига Қрим кўпригига зарба беришни тавсия қилган эди.