ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик кикбоксингчи ёшлар Жаҳон чемпионатида 4та олтин медални қўлга киритишди.
Италияда кикбоксинг бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар илк бор 4та олтин медални қўлга киритди.
Олтин медални қўлга киритган спортчилар:
Жумаев Меҳрож — 60 кг, "Full-kontakt" йўналишида;
Ортиқов Миразиз — 45 кг, "Full-kontakt" йўналишида;
Баҳодиров Улуғбек — 42 кг, "Lou-Kik" йўналишида;
Абдураимов Асадбек — 32 кг, "Layt kontakt" йўналишида.