ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) бозорида Ўзбекистон товар-хомашё биржаси савдо платформасини ишга тушириш кутилмоқда. Бу ҳақида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар берди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг БААдаги ваколатхонаси томонидан Дубай кўп тармоқли товар ва хомашё маркази (DMCC) раҳбарияти билан Ўзбекистон товар-хомашё биржаси (UZEX) вакиллари иштирокида музокаралар ташкил этилди.
Унда “UZEX” платформаси самарадорлигини ошириш мақсадида “DMCC”нинг илғор тажрибасини қўллаш, шунингдек, БАА бозорида “UZEX” савдо платформасини яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳамкорликнинг амалий босқичларини бошлаш мақсадида “UZEX” делегациясининг яқин кунларда БААга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.