Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилиш 27 октябрда ўтказилади - Марказий банк

2022 йилнинг III чораги бўйича Ўзбекистоннинг макроиқтисодий кўрсаткичлари октябрь ойининг иккинчи ярмида эълон қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилиши 27 октябрда бўлиб ўтади. Бу ҳақида Марказий банк матбуот котиби хабар берди.
Халқаро молия ташкилотлари томонидан жаҳон ва савдо ҳамкорлардаги иқтисодий истиқболлар бўйича янгиланган прогнозлар ва 2022 йилнинг III чораги бўйича Ўзбекистоннинг макроиқтисодий кўрсаткичлари октябрь ойининг иккинчи ярмида эълон қилинади.
Хабарда айтилишича, ишлаб чиқилаётган макроиқтисодий таҳлил ва прогнозларда ушбу янгиланган кўрсаткичлар асос бўлиши инобатга олинган.
Шунга кўра, Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш ва Пул-кредит сиёсати асосий йўналишлари концептуал лойиҳасини тасдиқлаш бўйича навбатдаги таянч йиғилиши 27 октябрида ўтказилиши белгиланди.