Тошкент ИЭС трансформаторлари юқори қувватли автотрансформаторларга алмаштирилмоқда

Айни кунда станция мутахассислари янги трансформаторлар учун пойдевор қуриш ишларини олиб боришмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Тошкент иссиқлик электр станцияси трансформаторлари юқори қувватли автотрансформаторларга алмаштирилмоқда. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.
Тошкент ИЭСда белгиланган иш режага мувофиқ, истеъмолчиларга барқарор ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида электр қурилмаларида реконструкция ишлари бажарилмоқда.
“Подстанциядаги трансформаторлар юқори қувватли 250000/220 кВ кучланишли автотрансформаторларга алмаштирилмоқда”, дейилади хабарда.
Айни кунда станция мутахассислари янги трансформаторлар учун пойдевор қуриш ишларини олиб боришмоқда.
Тошкент иссиқлик электр станцияси
Айтилишича, автотрансформаторлар ишга туширилгандан сўнг электр узатиш ишончлилиги янада ортади.
Маълумот учун, ҳозирги кунда “Тошкент ИЭС” таркибида 13 та энергоблок мавжуд бўлиб, ўрнатилган қуввати 2230 МВт, амалдаги қуввати эса 2080 МВт,иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш қуввати эса 277 Г/кални ташкил этади.
Ўтган йилнинг 1 июль ҳолатига Тошкент ИЭСда 462,2 миллиард кВт / соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.