Россиялик актёр "Офицер 55" ўзбек сериалида роль ижро этди

Ўзбек киносининг охирги 10 йилликдаги энг ёрқин фильми бўлиши кутилаётган "Офицер 55" сериалиниг тизери тез орада тақдим этилади – тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Россиялик актёр Антон Пахомов "Офицер 55" ўзбек сериалида роль ижро этди. Бу ҳақида Кинематография агентлиги хабар берди.
"Офицер 55" сериали Кинематография агентлиги ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамкорлигида суратга олинган.
Сериал ички ишлар органлари фаолиятига бағишланган триллер жанрида бўлиб, унда россиялик таниқли актёр ва режиссёр, "Олтин ниқоб" ("Золотая маска") мукофоти соҳиби Антон Пахомовни роль ижро этди.
“У фильмда бош роллардан бирини ижро этган. Унинг яратган образи сериалдаги ўзига хос роллардан бири ҳисобланади”, дейилади хабарда.
"Офицер 55" ўзбек сериали
Ўзбек киносининг охирги 10 йилликдаги энг ёрқин фильми бўлиши кутилаётган "Офицер 55" сериалиниг тизери тез орада тақдим этилади.
Маълумот учун, Антон Пахомов 1997-2000 йилларда "Илҳом" театри қошидаги драматик санъат мактабида таҳсил олган. 2004-2006 йилларда Марказий Осиё ва Қозоғистон ёш режиссёрлари лабораториясида иштирок этган. 2008 йилда "Йилнинг энг яхши актёри” номинациясида ("Орестея" спектаклидаги Аполлон роли учун) Марк Вайл номидаги "Илҳом" мукофотига сазовор бўлган.
У 2019 йилда Казансевнинг "Эски уй" спектаклидаги Рязаев роли учун "Олтин ниқоб" ("Золотая маска") мукофоти лауреатига айланган.