Бу қизиқ

Парҳезшунос қайси маҳсулотларда шакар кўп “яширинганини” айтди

Шакар яширинган маҳсулотларини кўп истеъмол қилиш қонда глюкоза миқдорини ошириб, семизликдан ташқари томирлар шикастланишига олиб келади.
Sputnik
Парҳезшунос Елена Соломатина таркибида яширин шакар бўлган маҳсулотларни айтди.
Бунга асал, ширин мевалар ва резаворлар киради. Мутахассиснинг сўзларига кўра, шакар айниқса банан, хурмо ва узум меваларида кўп. Асал фруктоза манбаига эга. У инсулин чиқаришни қўзғатмайди, бироқ у сабабли яхшигина семириш мумкин.
Шунингдек, шифокор юқори гликемик индексли маҳсулотлар - юшмоқ макарон, манна бўтқаси, оқ гуруч, колбаса, сосиска ва турли соусларнинг хавфли хусусиятларидан огоҳлантирди.
Таркибида шакар кўп бўлган маҳсулотлар нафақат қонда глюкоза миқдорини оширади, балки қандли диабет, томирлар шикастланишига олиб келади.