ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко, Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Бугун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммити бўлиб ўтади.