Тошкент ва Чимкент туризм соҳасида ҳамкорлик қилади

Тошкентда Чимкент шаҳрининг туристик салоҳияти тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Қозоғистон ва Ўзбекистон туроператорлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди. Бу ҳақида шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Тошкентда Чимкент шаҳрининг туристик салоҳияти тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Тақдимот давомида зиёрат туризми, жумладан, Сайрамдаги мусулмонлар зиёратгоҳлари, гастрономик туризм ва бизнес туризмга оид маълумотлар берилди.
Қайд этилишича, Чимкентда туризм йўналишида ҳамкорликни амалга ошириш учун кўплаб арзон турар-жойлар мавжуд бўлиб, транспорт инфратузилмаси яхши ривожланган,кўплаб боғлар ҳамда хиёбонлар ёнида ўзига хос меъморий услубга эга бўлган замонавий бинолар жойлашган.
Тадбир иштирокчиларига Чимкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари бўйлаб виртуал 3D-саёҳатга эга ВР кўзойнаклар намойиш этилди.