ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. Ҳар йили сентябрь ойида талабалар ётоқхоналари муаммоси энг долзарб мавзуга айланди. Ушбу муаммони ҳал қилиш мақсадида бу йил илк бор “Тошкент Индех” савдо-саноат мажмуасида вақтинчалик ётоқхона ташкил этилди.
Ушбу ноодатий ётоқхонада талабалар ухлаши, дарс қилиши, овқат пишириши ва кир ювиши учун барча керакли шароитлар яратилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил давомида талабалар учун ётоқхоналар мавзуси Ўзбекистон ҳукумати ва президент даражасида муҳокама қилинган эди. Шундан сўнг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бўш турган савдо саноат мажмуасини вақтинчалик ётоқхонага айлантиришни таклиф қилган эди.
Айни дамда Тошкентда 31 минг ўринга эга бўлган 60та янги ётоқхоналар қурилмоқда.