Рустам Минниханов Ўзбекистонга ташриф буюради

Минниханов Қозон федерал университетининг Жиззах вилоятидаги филиали очилишида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. Татаристон раҳбари Рустам Минниханов 10-11 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақида Спутник мухбирига Татаристон Республикасининг Ўзбекистондаги вакили Айдар Ахтареев маълум қилди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, бош вазир Абдулла Арипов, шунингдек, турли идоралар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Миннихонов Қозон федерал университетининг Жиззах вилоятидаги филиали очилишида иштирок этади, шунингдек, Ангрен шаҳридаги БРЗ шиналар заводига (Биринчи резинотехника заводи) ташриф буюради.
Шунингдек Татаристон президенти , Чирчиқ ва Тошкент шаҳарларида Татаристоннинг 20 та йирик компанияси иштирокида давра суҳбати ўтказилиши режалаштирилган.