Ўзбекистон Толибон* билан чегарада хафсизлик масалаларини муҳокама қилди

Музокаралар Амударё устидан ўтган Термиз ва Ҳайратонни боғлаб турувчи "Дўстлик" кўприги устида бўлиб ўтган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. Ўзбекистон чегарачилари Толибон* вакиллари билан чегарада хафсизлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Афғонистон.
Музокараларда томонлар барча қарама-қаршиликларни мулоқот орқали ҳал қилишга тайёр эканликларини тасдиқладилар, чегарачилар ўртасидаги мувофиқлаштириш ва алоқа механизмларини муҳокама қилдилар ҳамда чегарани ноқонуний кесиб ўтишнинг олдини олишга ваъда беришди.
"Толибон" делегациясига "Ал-Фатҳ" 209-армия корпуси чегара қўшинларининг 6-бригадаси қўмондони Мансур Жовид, Ўзбекистондан эса полковник Холиқ Назар Ялдор бошчилик қилган.
ОАВ томонидан чоп этилган суратга кўра, музокаралар Амударё устидан ўтган Термиз ва Ҳайратонни боғлаб турувчи "Дўстлик" кўприги устида бўлиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида сўнгги тўқнашувлар 21 август куни содир бўлган эди. Ўшанда чегара чизиғида жойлашган Пайғамбар оролига бир гуруҳ афғонлар ноқонуний сузиб ўтган. Расмий ахборотга кўра, улар қизилмия илдизини қазиб олиш учун келган. Улар чегарачиларга қуролли қаршилик кўрсатган ва тўқнашув оқибатида улардан 24 нафари қўлга олинган эди.
* террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остидаги ташкилот