Медведев Украинани Ғарб қўлидаги қурол деб атади

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Украина Россияни барбод қилиш қилишни хоҳловчи Ғарбнинг қуроли эканини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Россия Украина билан жанг қилмаяпти, у шунчаки қурол, АҚШ ва қолган Ғарб мақсади бу бошқа мамлакатлар заифлашган пайтда Россияни йўқ қилишдир. Бу ҳақда “Единая Россия” (“Ягона Россия”) партияси раиси ва Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
“Шу билан бирга шуни махсусан қайд этмоқчиманки, биз Украина билан курашмаяпмиз, АҚШ ва асосий хушомадгўйлар сиймосидаги глобал Ғарб деб аталувчининг мақсадлари ойдан равшан: бошқа мамлакатлар заифлашган пайтда Россияни йўқ қилиш. Айтганча, жумладан, Европа мамлакатлари ҳам”, - деди Медведев партиянинг кенгаши йиғилишида.
У Украина техник қурол экани, унинг фуқаролари эса “Ғарб танлаган ҳарбий ҳаракатлар театридаги харажат материали” эканини қайд этди.