Ғарб Саудия Арабистонини Москва қучоғига ташлади
Россия ичида йилнинг асосий воқеаси - Россия таркибига яна тўрт ҳудуднинг қўшилаётганини кузатиб турган бир пайтда - узоқ хорижда Россия учун яна бир ютуқли воқеа содир бўлди.
SputnikМаълум бўлишича, ОПEК+ аъзо давлатлари суткалик нефть қазиб олиш ҳажмини икки миллион баррелга камайтиришни назарда тутувчи умумий келишувга эришишган.
Қарор ҳозирча расман тасдиқланмаган бўлсада, унинг эълон қилиниши жуда муҳим. Энг асосийси - картелнинг барча аъзолари бир овоздан ушбу таклифга розилигини билдирган. Яъни оммага маълум қилишнинг кечиктирилиши воқеаларнинг кейинги ривожига асло таъсир қилмайди. Бунда эса фантазияларни ишга солиш ва кўп даражали геосиёсий шахмат назариясини ишга кузатиш мумкин.
Аввало ҳаммаси нимадан бошлангани ҳақида қисқача маълумот бериб ўтаман.
Нефть экспортчи мамлакатлар ташкилоти (бошқача айтганда халқаро профиль картель) 1960 йили Боғдод конференцияси натижасида ташкил топган. Аввалига келишувни атиги беш мамлакат имзолаган, улар орасида Форс кўрфази мамлакатларидан ташқари, асосий аъзолардан бири Венесуэла ҳам бор. Айни пайтда ОПЕК таркиби анча кенгайди ва аъзолар сони ўттизтага етди. Ҳозир улар орасида Жазоир, Ангола, Габон, Ироқ, Эрон, Конго, Қувайт, Ливия, Бирлашган Араб Амирликлари, Нигерия Саудия Арабистони ва Экваториал Гвинея бор.
Картель қолган бошқа дунё билан бир қаторда, сиёсатга ҳам, иштирокчилар таркибига ҳам таъсир қилган турли даврлар ва ёқилғи инқирозларини бошдан кечирди. Мисол учун, 1995 йилда Габон ОПEКни тарк этди ва ташкилотга 11 йилдан кейин қайтди.
Вақт ўтди, нефть захиралари сайёранинг бошқа минтақаларидан ҳам аниқланди, разведка билан бир қаторда бошқа мамлакатларда ҳам қазиб олиш параллель равишда ўсди. Хусусан, Россия муқобилсиз нефть ишлаб чиқариш ҳажми бўйича жаҳон етакчилари учталигига кирди.
2010 йиллар ўртасига келиб ОПЕКнинг ёлғиз ўзи дунё бозорига таъсир кўрсата олмаслиги маълум бўлди, қолаверса, картелга аъзо бўлмаган мамлакатлар унинг ўнлаб аъзолари билан тобора қаттиқроқ рақобатлаша бошлади. Шу сабабли, 2016 йилда ОПЕК+ формати яратилди. Яъни яна ўнта мамлакат ушбу ташкилотга жалб қилинди. Таъкидлаш жоиз, янги ташкилот норасмий характерга эга ва янги қўшилган давлатлар - Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Баҳрайн, Бруней, Малайзия, Мексика, Уммон, Судан ва Жанубий Судандан иборат.
Нефтчи “оқсоқоллар” “ёшлар” билан шунчаки бағрикенглик туфайли эмас, балки мажбур бўлганлари учун ҳамкорликка қарор қилишди. ОПEК+ ташкил этилганда, ўнта янги мамлакат жаҳон нефть экспортининг ярмидан кўпини жисмонан назорат қилиш имконига эга бўлди ва ўнта янги келган қора олтиннинг тасдиқланган захиралари бутун сайёранинг 90 фоизидан ошди.
Агар аниқ рақамларга таянадиган бўлсак, сўнгги маълумотларга кўра, ОПЕК мамлакатлари бир суткада 28 миллион баррель нефть қазиб олади. Бу жаҳон ишлаб чиқаришининг қарийб 30% ни ташкил этишини ҳисобга олсак, бошқа барча мамлакатларга кунига яна 93 миллион баррель тўғри келишини ҳисоблаш қийин эмас.
Нефть картели аъзолари кенг таркибда тез ва мунтазам учрашиб турмайди, аммо бу учрашувлар бозордаги мураккаб ўзгаришлар ёки катта янгиликларнинг бошланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Қоидага кўра, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ёки камайтириш бўйича келишувлар ОПEК+ йиғилишларининг асосий ва стандарт масаласига айланади, бу эса нархларни белгилашга бевосита таъсир қилиш, керак бўлса котировкаларни ошириш ёки туширишга қаратилган.
Эътиборли ўқувчи матнда АҚШ бирор марта ҳам тилга олинмаганини пайқаган бўлса керак. Аслида АҚШ нефт қазиб олиш ҳажми бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Ҳар суткада америкалик нефтчилар ўртача қарийб 13-14 млн баррель қазиб олади. Бу ерда ҳеч қандай хато йўқ. Ўзининг тунёда ягона эканини алоҳида таъкидлашни яхши кўрадиган АҚШ шунчаки нефтчилар клубига (ОПЕК) аъзо эмас. Айнан шунинг учун дунё матбуоти вақти -вақтида Вашингтоннинг навбатдаги катта сиёсатчиси Ар-Риёдга расмий ташриф билан борганини ёзиб туради. Сабаб - АҚШ қанчалик "ягона ва бетакрор" бўлмасин, бироқ объектив реаллик билан ҳам ҳисоблашишига тўғри келади ва ҳар замонда картелга у ёки бу илтимос билан мурожаат қилиб туради.
Ҳозирги нефть қазиб олишнинг суткага икки миллион баррелга камайиши - таҳлилчилар, жумладан, америкалик экспертлар прогнозларига кўра, нефть нархи ошишига олиб келади. Фьючерс нархи ҳатто юз доллардан ҳам ошиши кутилмоқда. Бу эса Жо Байден ва унинг жамоаси учун фойдали эмас. Бир ойдан сўнг АҚШда оралиқ сайловлар бўлиб ўтади, демократлар эса айни пайтда анча қийин вазиятда.
Таъкидлаш жоиз, демократик партия ёз ойлари давомида ўзиннг қулаб тушган рейтингини бироз тузатишга муваффақ бўлди. Оқ уй бунга хусусан, бензин ва дизель ёқилғиси нархларини бироз пасайтиришга муваффақ бўлгани учун содир бўлди. Махсус ҳарбий операция бошланиши билан нархлар рекордларга яқинлашган эди. Американинг Молия вазирлиги ўзига хос ҳеч қандай чоралар кўрмади, балки стратегик захирани оммавий бўшатишни бошлади. (АҚШда бир йилга етадиган сратегик нефт заҳиралари борлиги ҳақида биламиз) Натижада стратегик захира 40 йилдан буён илк бор тарихий минимумига етди.
Бироқ, бутун дунёда нархлар ошиши Американинг ички бозорига ҳам таъсир қилмасдан қолмайди. Бу автомобиль ёқилғиси нархи ошишига олиб келади, ўз навбатида бунинг ортидан барча турдаги маҳсулотлар - нондан тортиб электргача нархлар кўтарилади. Чунки Америка иссиқлик энергетика станцияларига кўмирнинг деярли ҳаммаси шатакка оладиган автомобилларда етказилади.
Бир ой аввал Россия нефтига барча санкциялар эълон қилинганда Жо Байден расмий ташриф билан Саудия Арабистонига борди ва Ар-Риёддан нефть қазиб олишни кўпайтиришни илтимос қилган эди. Лекин ташриф деярли ҳеч қандай натижа бермади. Саудияликлар нефть қазиб олиш илтимосига одоб билан рад жавобини беришди. Бу ҳамманинг кўз олдида гегемон АҚШ юзига тарсаки туширишдек гап эди. Аммо кейинги воқеалар тўфон тезлигида содир бўлди.
Орадан бир неча ҳафта ўтгач, Яқин Шарқ ва Ғарб орасида совуқлик туширган яна бир можаро содр бўлди. Қиролича Елизавета Иккининг дафн маросимидан олдин Британия Саудия шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга унинг номақбул шахс эканлиги ва уни қабул қилмаслигини расман маълум қилди.
Ўшандаёқ, маҳаллий таҳлилчилар бир овоздан "Ғарб Саудия Арабистонини деярли Москванинг қучоғига ташлади" сарлавҳали мақолаларга тўлдиришганди. Шимолий денгиз шелфидаги захираларнинг географияси ва тузилиши туфайли углеводород импортига тўлиқ қарам бўлган британияликлар дафн маросимидан келиб чиқиши мумкин бўлган зарарни олдиндан ҳисоблашлари керак эди, аммо, афтидан, иттифоқчидан қарздорлик туйғуси кучлироқ чиққан кўринади. Эҳтимол Лондонга бошқа танлов қолдиришмаган.
Нима бўлганда ҳам, Вашингтон учун нохуш ишлар содир бўлди. Нефть қазиб олиш ҳажми номаълум муддатга камайтирилади, бу эса нафақат АҚШ ичкарисида юқори нархларга, балки Россияга молиявий босим ўтказиш имкониятларини ҳам чиппакка чиқаради. Россия эса ўз қора олтини экспорти учун янги йўналишларини топмоқда. Оддийроқ айтганда, Москванинг пуллари ҳали бери тугамайди ва бу ерда очлик қўзғолонларини кутишга ҳали анча эрта.