Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Запорожье АЭСи Россия мулкига айланди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Запорожье АЭСи Россия мулкига айланади. Бу ҳақида ҳуқуқий ҳужжатлар расмий порталида эълон қилинган Россия президенти фармонида айтиб ўтилган.
Фармонда айтилишига кўра, Россия Федерация ҳудудига Запорожье вилоятининг қўшиб олиниши муносабати билан, "Запорожье АЭСи" Акциядорлик жамияти ўз ихтиёрида бўлган барча мулк ва рухсатномалари билан - "Запорожье АЭСи" Давлат унитар корхонаси мақомига ўтказилади.
Шунингдек, Россия Ҳукумати Запорожье АЭСи атом энергиясидан хавфсиз фойдаланиш учун зарур бўлган барча чораларни кўради.
Запорожье АЭСи 2028 йилнинг 1 январига қадар махсус мақомда фаолият оли боради.
Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтган эди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган эди.