ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Самарқандда бўлиб ўтган ёнғин-қутқарув спорти бўйича эркаклар ўртасидаги XVII жаҳон чемпионатида Беларусь терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Самарқанд шаҳри мезбонлик қилган ёнғин-қутқарув спорти бўйича эркаклар ўртасида XVII, аёллар ўртасида VIII жаҳон чемпионати ниҳоясига етди.
Мусобақа давомида 30 га яқин давлатларнинг жамоалари "NEXIA 3" русумидаги 2 та автомобил ҳамда 60 та медаллар тўплами учун ўзаро баҳс олиб борди.
Мусобқлар қуйидагича ташкил этилди:
Ўқув минорсигача бўлган ҳужум зинапоясига кўтарилиш;
100 метрлик тўсиқлар йўлагидан ўтиш;
Ўт ўчириш эстафетаси;
Жанговор жойлашиш.
Чемпионат якуний натижаларига кўра, эркаклар жамоалари ўртасида Беларусь терма жамоа ғолибликни қўлга киритган бўлса, икинчи ўрин Россия, учинчи ўрин эса Ўзбекистон терма жамоаларига насиб этди.
Чемпонат якунида ғолиблар ва уларнинг мураббийлари мусобақа ташкилотчилари томонидан тақдирланди.
Навбатдаги чемпионат 2023 йилда Туркияда ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати Самарқандда 1 октябрь куни бошланган эди. Чемпионатларда жами 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.