Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Россия гўзаллик франшизаларига қизиқиши ортмоқда

Тошкентда бўлиб ўтган франчайзинг кўргазмасида 16 та Россия брендлари қатнашди.
Sputnik
Тошкентда франчайзинг кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда 50 та халқаро брендлар иштирок этди. Улардан 16 таси Россия брендлари. Россия гўзаллик брендларининг Ўзбекистон бозорига қизиқиши катта.
“Мен Ўзбекистонни меҳмондўст ва самимий, ажойиб мамлакат деб биламан. Гўзаллик саноати ҳам айнан самимийлик ва меҳмондўстлик билан. Шунинг учун бу ерда ҳаммаси мос. Мен бизда бор технологиялар ва сизларда бор самимийлик билан даромадли ва муваффақиятли бизнес яратишга ишонаман”, - дейди “Пальчики” компанияси асосчиси Нина Литвинова.
Sputnik мухбири экспертлардан франшиза билан гўзаллик салони қандай очиш мумкинлиги, ўзбекистонлик тадбиркорлар пардоз-андознинг франшиза брендини яратиш учун нима қилишлари кераклиги ҳақида сўради.