Кобулдаги масжидда портлаш содир бўлди

Толиблар ИИВ ҳузуридаги масдидда портлаш рўй берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Кобулдаги мамлакат Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги масжидда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Aamaj News” агентлиги хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, гап ИИВ янги биноси олдида жойлашган масжид ҳақида боряпти. Эҳтимолий қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Sputnik Афғонистоннинг ёзишича, толиблар ИИВ масжидидаги портлашни расман тасдиқлаган.