ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўзбекистонда иссиқлик таъминоти хизматларининг нархи оширилмайди. Бу бўйича Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши 2022-2023 йиллар иситиш мавсуми учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларини тасдиқлади.
Ҳужжатда белгиланишича, аҳоли ва тадбиркорлар учун нархлар ўзгармайди.
аҳоли учун - 91 960 сўм/Гкал;
кичик, ўрта ва йирик бизнес учун - 141 737 сўм/Гкал;
Бюджет ташкилотлари учун чакана тариф – 502 067 сўм/Гкал.
Бунда, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимига ўтказилади.
Нархлар эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтиб, яъни 21 октябрда кучга киради.
Қайд этилишича, базавий ва чакана тарифлар ўртасидаги фарқ Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети ҳисобидан субсидияланади.