ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим муассасаларида ягона мактаб формаси мажбурий бўлмайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 3 октябрдаги 558-сон қарорида белгиланган, дея хабар берди ЎзА.
Қарорга мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини жорий этиш талаби расман бекор қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини жорий этиш талаби расман бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг шу йилнинг 19 май куни қабул қилинган қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилиши белгилаганди.
Бироқ, Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов мажбурий бўлиши кутилаётган мактаб ўқувчиларининг ягона мактаб формасини жорий қилиш 2025 йилгача қолдирилганини айтганди.