Туркияда этноспорт ўйинларида ўзбек курашчилари 18та медал қўлга киритишди

Ўттиздан ортиқ давлат вакиллари иштирок этган мусобақада ўзбекистонлик курашчилар 18та медал қўлга киритишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Бутунжаҳон этноспорт ўйинларида ўзбек курашчилари 18та медални қўлга киритишди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Туркиянинг Изник шаҳрида 29 сентябрдан 3 октябрга қадар Бутунжаҳон этноспорт ўйинлари бўлиб ўтди.
Мазкур ўйинларда белбоғли кураш бўйича 17 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этди.
Бутунжаҳон этноспорт ўйинлари
“30 дан ортиқ давлатдан йиғилган полвонлар орасида курашчиларимиз 6 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритиб, кучлилар қаторидан жой олишди”, дейилади хабарда.
Полвонлар дастлаб белбоғли кураш бўйича кўргазмали чиқишларини намойиш этишди. Шундан сўнг, улар белбоғли кураш спорт турлари бўлмиш корш ва алиш бўйича ҳам белгиланган вазн тоифаларида беллашишди.
Бутунжаҳон этноспорт ўйинлари
Айтилишича, белбоғли кураш спорт тури Бутунжаҳон этноспорт ўйинлари дастуридан расман жой олди.