ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. ЛХР, ДХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳудудида украин тилини ўрганиш тақиқланмайди, деди журналистларга Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Иванов.
"Шартномада рус тили давлат тили эканлиги кўрсатилган, аммо бошқа тилларни ўрганиш тақиқланмайди", - деди Иванов. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирди.
“Бу украин тилига ҳам тегишлими?”, деган саволга у ижобий жавоб берди.
"Шу жумладан. Лекин буни расмийлар белгилайди. Умуман олганда - йўқ (тақиқланмаган)," - дея қўшимча қилди Иванов.
23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган.
30 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин ва ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье раҳбарлари Россия таркибига янги ҳудудларни қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни имзолашди.
3 октябрь куни Россия Давлат думаси Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларини Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни бир овоздан ратификация қилди.