ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Aмерикалик тадбиркор ҳамда Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск каби шахс Украина атрофидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш йўлларини излаётгани жуда ижобий, у кўплаб профессионал дипломатлардан фарқли ўлароқ, “тинчликка эришиш йўлларини излашга ҳаракат қилмоқда”. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлади.
“Aслида, Илон Маск каби одам вазиятдан тинч йўл билан чиқиш йўлини излаётгани жуда ижобий”, деди Песков.
Унинг қўшимча қилишича, Россия бошиданоқ “ўз шартлари музокаралар йўли билан бажарилиши тарафдори эди”. Песковнинг таъкидлашича, кўплаб профессионал дипломатлардан фарқли ўлароқ, Илон Маск “тинчликка эришиш йўлларини изламоқда”.
“У ердаги кўплаб ғоялар эътиборга лойиқ. Референдум ўтказишга келсак, аҳоли аллақачон ўз фикрини билдирган. Бу ерда бошқа ҳеч нарса бўлиши мумкин эмас”, Песков.
Песков “бундай одамлар тинч йўналишга ўтиш учун нима қилиш мумкинлиги ҳақида мантиқий фикр юритишга ҳаракат қилмоқда”, деб таъкидлади.
“Aлбатта, биз Маскнинг бу ташаббуси Европада, Украина, Польша ва ҳоказоларда кўпчиликка уйқу бермаётганини пайқадик. Болтиқбўйи республикаларида. Биринчи навбатда, овоз беришда фаол иштирок этган ботларга уйқу бермаяпти”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Илон Маск Украинадаги можарони Қримни Россия таркибида сақлаб қолиш ва Донбасс, Херсон ва Запорожье вилоятларида БМТ назорати остида такрорий референдумлар ўтказиш орқали ҳал қилиш бўйича ўз қарашларини таклиф қилган эди.