Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Маск Россия ва Украина ўртасидаги низони ҳал қилиш йўлини таклиф қилди

Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Россия ва Украина ўртасида сулҳ тузишнинг тўртта вариантини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Америкалик тадбиркор Украинадаги можарони ҳал қилишга оид ўз қарашларини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида ёзди.
Биринчи қадам сифатида Маск яқинда озод қилинган ва Россияга қўшилган ҳудудларда БМТ назорати остида бошқатдан референдум ўтказишни таклиф қилди.
“Қрим 1783 йилдан буён (Хрушчёв хатосига қадар) бўлгани каби расмий равишда Россиянинг бир қисми бўлиб қолади”, - деб ёзади америкалик миллиардер.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Қрим сув билан таъминланиши лозим, Украина эса бетараф давлат бўлиб қолиши керак.