Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Лукашенко Беларусь махсус операцияда қандай иштирок этаётганини айтди - видео

Биз ҳеч кимни ўлдирмаймиз ва ҳарбийларимизни ҳеч қаерга юбормаймиз, ўз мажбуриятларимизни бузмаймиз - Лукашенко.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 окт - Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко республика Украинада ўтказилаётган махсус операцияда қандай иштирок этаётганини тушунтириб берди.
Беларусь президенти матбуот хизмати тарқатган видеолавҳада Александр Лукашенко бир гуруҳ ҳарбий кийимдаги одамларга қуйилагиларни гапирган.
“Украинадаги махсус ҳарбий операциядаги иштирокимизга келсак, - биз у ерда қатнашяпмиз, биз буни яширмаймиз.
Аммо биз ҳеч кимни ўлдирмаймиз ва ҳарбийларимизни ҳеч қаерга юбормаймиз. Биз ўз мажбуриятларимизни бузмаймиз.
Бизнинг иштирокимиз, биринчи навбатда, бу - ушбу можаронинг Беларусь ҳудудига тарқалишининг олдини олиш. Иккинчидан, Польша, Литва ва Латвия томонидан махсус ҳарбий операция ниқоби остида Белоруссияга зарба беришга йўл қўймаслик.
Мен олдин айтганимдек, Беларусь ҳудудидан ҳеч ким русларнинг орқа томонидан зарба бермайди. Мана шу бизнинг иштирокимиз", — деди Беларусь президенти.