"Афросиёб" Даштободда тўхтаб ўтадиган бўлди

Тошкентдан Самарқандга йўлга чиққан тезюрар поезд Жиззахдаги Даштобод бекатида тўхтаб ўтадиган бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. “Тошкент – Самарқанд - Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи “Afrosiyob” тезюрар поезди Жиззах вилоятида жойлашган Даштобод бекатида тўхтаб ўтади. Бу ҳақида “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Айтилишича, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 17 октябрдан 764/763 сонли “Afrosiyob” электропоезди Даштобод бекатида ҳам тўхтайди.
Электропоездни мазкур бекатда тўхтаб ўтиш вақти 2 дақиқани ташкил этмоқда.
Ҳаракат жадвали қуйидагича:
764-сонли поезд Тошкент 8:25 — Даштобод 9:32-09:34 — Самарқанд 10:38
763-сонли поезд Самарқанд 16:11 — Даштобод 17:14-17:16 — Тошкент 18:25
“Йўловчилар чипталарни Даштобод бекатидан сотиб олишлари мумкин. Улар учун кутиш зали ҳам ташкиллаштирилади”, дейиалди хабарда.