2029 йилги қишки Осиё ўйинлари Саудия Арабистонида ўтказилади

Саудия Арабистони илк бор Осиё ўйинлари мезбони этиб танланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. 2029 йилги қишки Осиё ўйинлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Саудия Арабистони Сироат тоғ тизмаси бағрида жойлашган Троен мажмуаси 2029 йилги қишки Осиё ўйинлари маскани сифатида танлади.
Мазкур иншоот Форс кўрфазидаги биринчи очиқ чанғи курорти бўлиб, у 500 миллиард доллар қийматга эга “Neom” қурилиш лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади. Лойиҳа 2026 йилда якунланиши кутилмоқда.
“Саудия Арабистони раҳбарияти ва Валиаҳд шаҳзодаси томонидан спорт соҳасига кўрсатилаётган чексиз қўллаб-қувватлаш туфайли биз Ғарбий Осиёдаги биринчи давлат сифатида Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича танловда ғолиб чиққанимизни фахр билан эълон қиламиз”, дейди спорт вазири шаҳзода Абдулазиз бин Турки Ал-Файсал.
Маълумот учун олимпия ўйинлари кетма-кет уч бор Осиёда - Пхёнчхан, Пекин ва Токиода ўтказилган.