ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Япония ҳукумати икки томонлама муносабатлар ёмонлашганига қарамай, Россия билан тинчлик шартномасини тузишга қаратилган йўналишни давом эттиради. Бу ҳақда Япония бош вазири Фумио Кисида маълум қилди.
“Украинадаги вазият туфайли Россия-Япония муносабатлари оғир аҳволда, бироқ биз ҳудудий муаммони ҳал қилиш ва тинчлик шартномасини тузиш йўналишига қатъий амал қиламиз”, деди у.
Россия ва Япония ўртасидаги муносабатлар Иккинчи жаҳон урушидан кейин давлатларнинг тинчлик шартномаси имзоламагани туфайли хира бўлиб қолмоқда. Токио 1855 йилдаги Савдо ва чегаралар тўғрисидаги икки томонлама битимга таяниб даъво қилаётган Жанубий Курил ороллари масаласи асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда.
1956 йилда СССР ва Япония Қўшма декларация қабул қилдилар, унда Москва тинчлик шартномаси тузилгандан сўнг, Хабомаи ва Шикотанни Японияга топшириш имкониятини кўриб чиқишга рози бўлди. Бу Кунашир ва Итурупнинг тақдирига таъсир қилмади. Бироқ, кейинги музокаралар ҳеч нарсага олиб келмади.
Москванинг позицияси шундан иборатки, ороллар Иккинчи жаҳон урушидан кейин СССР таркибига кирди ва Россиянинг улар устидан суверенитети шубҳасиз.