Бу қизиқ

Олимлар ОИВ инфекциясини даволашнинг янги усулини топди

Кашф этилган янги муолажа усули беморларнинг ОИВ инфекцияси асоратларидан деярли тўлиқ халос бўлишига хизмат қилиши мумкин – тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Россиялик олимлар томонидан ОИВ инфекциясини даволашнинг янги усули топилди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, кашф этилган янги муолажа усули беморларнинг ОИВ инфекцияси асоратларидан деярли тўлиқ халос бўлишига хизмат қилиши мумкин.
Мазкур даво чораси махсус оқсиллардан фойдаланишга асосланган. Улар бемор организмидаги иммунитет ҳужайралари функцияларини тиклашга ёрдам беради. Ўз навбатида, ОИВ касаллигига қарши курашувчи антитаналарни қувватлантиради.
"Натижада организм ички имкониятини ишга солиб, вирусни сиқиб чиқаришга киришади. Якунда танада ОИВ инфекцияси миқдори камайиб, унинг саломатлик учун зарарли таъсири кескин пасаяди", дейилади хабарда.
ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили қарийб 2 миллион киши ушбу хавфли хасталикка чалинмоқда. Ҳозир дунё бўйича ОИВ ташхиси билан рўйхатга олинган беморлар сони 38,4 миллион нафардан ошган.