ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фарзандлари, набиралари ва рафиқаси Самарқанд шаҳридаги “Боқий шаҳар” сайёҳлик мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди
“Самарқанд мен учун ўзгача шаҳар. Унинг сеҳрга тўла муҳитида ўсмирлик йилларим ўтган. Менга у ерда бўлиш ёқади, бу шаҳарнинг руҳини яхши кўраман. Бу сафар манзилимиз шаҳарнинг янги дурдонаси томон бўлди. Бу ерда замонавий истеъдод эгалари ўз маҳоратларини тўлиқ намоён эта олдилар. "Боқий шаҳар" юртимиз меҳмонлари учун яна бир диққатга сазовор маконга, янги давр Самарқандининг фахрига айланиши шубҳасиз”, - деди Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи– Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева.
Дочери и супруга Шавката Мирзиёева посетили туристический комплекс "Вечный город"
© Саида Мирзиёеванинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан
Маълумот учун, “Боқий шаҳар” мажмуаси 7 гектар майдонда барпо этилган. Марказда 1 та галерея ва қадимий шарқона бозор, 36 та растадан иборат 14 та ҳунармандчилик устахоналари, 2 та миллий таомлар ресторани қурилган. Бу масканда 280 минг туп манзарали дарахт ва буталар экилган, 170 гектар яшил ҳудудлар яратилган.
Дочери и супруга Шавката Мирзиёева посетили туристический комплекс "Вечный город"
© Саида Мирзиёеванинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан
Тарихий мажмуада рассомлик, амалий санъат, зардўзлик йўналишларида миллий ҳунармандчилик устахоналари, миллий услубдаги чойхоналар, ширинликлар савдо шохобчалари, Чорсу шарқ бозори, миллий кийимлар галереяси, савдо, кутубхона, қўғирчоқ театри ва шахмат мактаби жойлашган.